Get Mystery Box with random crypto!

#Расмий_муносабат Навоий вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар б | NAVOIYDA BUGUN | НАВОИЙДА БУГУН | Расмий канал

#Расмий_муносабат

Навоий вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 11 март куни соат 09:25да Навоий шаҳри "Умид" маҳалласи, Ғалаба шоҳ кўчасидаги хонадонлардан бирининг 40 кв.м майдонида ички қисми ҳамда уй жиҳозлари ёнган. Ёнғиндан яшаш уйининг 20 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Воқеа жойига ЁҚ экипажлари соат 09:31да етиб бориб, 09:34да ўраб олиниб, 09:41да ёнғин ўчирилган.

Воқеа жойига шаҳар ФВБдан 4 та ЁҚЭлари жалб этилган. Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа 4 километрни ташкил этади. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Навоийликларга қўшилинг
➥@NAVOIYDA_BUGUN