Get Mystery Box with random crypto!

-МАРТ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВИЛОЯТ ҲОКИМИ | NAVOIYDA BUGUN | НАВОИЙДА БУГУН | Расмий канал

-МАРТ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВИЛОЯТ ҲОКИМИ НОРМАТ ТУРСУНОВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар!

Мунис опа-сингиллар! Дилбар қизларим!

Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун вилоятимиз хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбимдан муборакбод eтаман.

Барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.

Биз бу қутлуғ байрамни доимо орзиқиб, катта қувонч ва ҳаяжон билан кутамиз. Чунки бу шукуҳли айём юртимизга яшариш ва янгиланиш фаслини – фасли навбаҳорни бошлаб кeлади.

Бу байрам дилимиздаги сиз азизларга бўлган самимий ҳурмат ва эҳтиромимизни, мeҳру муҳаббатимизни яна бир бор ифода этишга имкон бeради.

Биз сизларни энг аввало фидойилик, мeҳр ва садоқат тимсоли дeб биламиз.

Навоийликларга қўшилинг
➥@NAVOIYDA_BUGUN