Get Mystery Box with random crypto!

#retro_video Ўзбекистон ССРдаги янги шаҳар. Навоий шахрига 1 | NAVOIYDA BUGUN | НАВОИЙДА БУГУН | Расмий канал

#retro_video

Ўзбекистон ССРдаги янги шаҳар. Навоий шахрига 1958 йилда асос солинган ва Бухоро вилояти таркибига кирган. Шаҳар Ўзбекистон ССРдаги ноёб кимёвий элементлар, қимматбаҳо металлар ва уран сингари қазилма хомашёларни қазиб олиш саноатининг маркази сифатида ташкил этилган. 1958 йилда Кармана туман посёлкасида тоғ-металлургия комбинати қурилиши бошланган ва шу тарифа машҳур шоир Алишер Навоий номидаги янги шаҳар барпо этила бошланган. Шаҳар 1960 йилларда Ленинград архитектура институти томонидан ишлаб чиқилган режага биноан қуриб битказилган. Мазкур шаҳар режаси учун ленинградлик архитекторлар 1969 йилда СССР давлат мукофоти билан тақдирланган.

@NAVOIYDA_BUGUN