Get Mystery Box with random crypto!

14 млн сўмлик тамаки маҳсулоти тўхтатиб қолинди! Кармана тума | NAVOIY YANGILIKLARI

14 млн сўмлик тамаки маҳсулоти тўхтатиб қолинди!

Кармана тумани ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида «Тошкент-Нукус» йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро И.А. бошқарувидаги «Cобалт» машинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Жараёнда машина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 14 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари борлиги ҳамда фуқаро уларни ноқонуний равишда сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

NAVOIY YANGILIKLARI