Get Mystery Box with random crypto!

БИР КУНДА 16 НАФАР ФУҚАРОНИНГ ИШ СТАЖИ ТИКЛАНДИ! Конимех тума | NAVOIY YANGILIKLARI


БИР КУНДА 16 НАФАР ФУҚАРОНИНГ ИШ СТАЖИ ТИКЛАНДИ!

Конимех туманида 16 нафар фуқаронинг иш стажини тиклаш билан боғлиқ масаласи сайёр тартибда ўтказилган суд мажлисида кўриб чиқилди. Судга даъво аризалари туман адлия бўлими томонидан киритилган.
- Мен Конимех туманининг «Зафаробод» маҳалласида яшайман. Ақлимни таниганимдан бошлаб, кучдан қолгунимга қадар турли ташкилотларда ишлаб келдим.Лекин пенсия ёшига етганимда пулим мен тенги ишлаганлардан анча кам чиқди.Адлия тамонидан ўтказилган сайёр қабулда шу масаламни айтгандим.Ишим ортиқча оворагарчиликларсиз, осонгина ҳал бўлди.-дейди Замира Джураева
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 81-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 44-сонли қарориннг 23-банди, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун 42-моддаси ва “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 80-бандига биноан меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланиши кўрсатилган. Архивга иш ҳақи тўғрисида маълумотномалар тақдим этилмаган ҳолатда юқоридаги қонун хужжатларига асосан, меҳнат дафтарчаси орқали иш стажини тиклаш имконияти мавжуд.
Шу асосга кўра, туманлараро маъмурий судига киритилган даъво аризалари қаноатлантирилиб, Буджетдан ташқари пенсия жамғармаси Конимех туман бўлимига фуқароларнинг иш стажларини инобатга олиш бўйича қарор қабул қилинди.

Нурали Исроилов
Конимех тумани адлия бўлими бошлиғи

Яқинларингизга ҳам юборинг:

NAVOIY YANGILIKLARI