Get Mystery Box with random crypto!

30 млрд сўмлик боғча фойдаланишга топширилди #Зарафшон. Шаҳа | NAVOIY YANGILIKLARI


30 млрд сўмлик боғча фойдаланишга топширилди

#Зарафшон. Шаҳарда «Умид» кўп тармоқли ихтисослаштирилган МТТнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 90 ўринли боғчада Зарафшон шаҳри, Томди ва Учқудуқ туманидаги имконияти чекланган болаларни тарбиялаш кўзда тутилган.

Ихтисослаштирилган МТТни қуриш ва жиҳозлашга 30 млрд сўм сарфланган. Махсус тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган боғчада футбол ва югуриш майдонлари, сузиш ҳавзаси, сунъий қопламали болалар майдони ташкил этилган.

Очилиш маросимида МТТ фондига Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан 400 млн сўм тақдим қилинди!

Яқинларингизга ҳам юборинг:

Navoiy Yangiliklari