Get Mystery Box with random crypto!

«Ҳужумга учраган» ғилдираклар: Зарафшонда ғалати ҳолат кузатил | NAVOIY YANGILIKLARI


«Ҳужумга учраган» ғилдираклар: Зарафшонда ғалати ҳолат кузатилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Зарафшон шаҳрида тушунарсиз ҳолат содир бўляпти. Кўп қаватли уйлар олдида турган машиналарнинг ғилдираги номаълум кимсалар томонидан тешиб, кесиб кетилмоқда.

Таъкидланишича, ҳолат шаҳардаги барча кичик туманлар ҳудудларида кузатилган. 100 га яқин машинанинг ғилдиракларига шикаст етгани айтиляпти. Бир неча ҳудудда велосипедларга нисбатан ҳам шу каби «ҳужум уюштирилган».

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига кўра, ушбу безорилик машиналар шинаси савдоси билан шуғулланувчи кимсалар томонидан содир этилган бўлиши мумкин. Ҳолат юзасидан ҳозирча тегишли идоралар томонидан расмий муносабат билдирилмаган!

Дўстларингизга ҳам улашинг:

Navoiy Yangiliklari