Get Mystery Box with random crypto!

Ҳисобчи сув учун тўланган 109 млн сўмни ўзлаштириб юборди!  | NAVOIY XABARLARI

Ҳисобчи сув учун тўланган 109 млн сўмни ўзлаштириб юборди! 

#Кармана.
«Навоий сув таъминоти» МЧЖнинг Кармана тумани бўлими ёрдамчи ҳисобчиси сув истеъмоли учун қабул қилинган қарийб 110 млн сўм маблағни ўзлаштириб юборганлиги аниқланди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан «Навоий сув таъминоти» МЧЖнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда МЧЖнинг Кармана туман бўлими ёрдамчи ҳисобчиси С.Т. 2021-йилнинг январ-август ойлари давомида абонентлардан сув истеъмоли учун қабул қилинган жами 109,9 млн сўм тўловларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.