Get Mystery Box with random crypto!

26.10.2022йил, ахолини янги мурожаати Зарафшон шахар 13-кичик | NAVOIY XABARLARI

26.10.2022йил, ахолини янги мурожаати
Зарафшон шахар 13-кичик туман 2-3-куп каватли уйларда яшовчи фукоролар номидан Навоий вилояти Зарафшон шахри хокими Рахмонов Назирбек Исроиловичга


Мурожаатнома



Хурматли Назирбек Исроилович барчамиз куриб, билиб турибмизки, сиз Зарафшон шахрига хоким этиб тайинланганиздан кейин шахримиз кенг куламли равишда узгарди, тозаланди, мурожаатлар уз вактида бартараф этилиб боряпти. Сизга кушнилар номидан уз миннатдорчилигимизни билдирамиз.



Лекин 2-3-уйларда яшовчи ахоли томонидан норозилигларга сабаб булаётган, купчиликни кийнаб келаётган ва юкорида айтиб утилган ютукларга рахна солаётган лифт, кадастир, болалар уйингохи, куп каватли бинони атрофи, ГКТП масаласи "Хон ситй" ташкилоти томонидан йул куйилаётган камчиликлар негадир ханузгача, хар ойнинг 15 -санаси утиб боргунчаям уз ечимини топмаяпти. Хар кун ваъдалар берилади лекин бажарилмайди, эртага, эртага деб оркага силтаб келинмокда. Асосийси халкка катёл бермаяпти, халк спералли печкани кушиб утирибди, ким кафолат беради хеч нима булмаслигига. Биз утган йил совукда на ток на газ, на сув бор вакт ёш боламиз билан азоб еб яшаганмиз, Кура била туриб падвалдан светимизни узиб куярди. Биз кушнилар билан бормаган жойимиз колмаган, афсустлар булсинким, хеч ким гапимизни инобатга олмаган, биз совукдан азият чекиб, жабрланиб курган ва тортган ахолимиз, бизга сиздай инсонни ёрдамингиз зарур, юкорига чикишдан олдин сизга видео мурожаат хам йуллаганмиз, энди ёзма мурожаат йулламокдамиз. Максадимиз мана совук тушиб, катёлсиз утирибмиз, утган йилгидек музлаб колишимиз мумкин



Хурматли Назирбек Исроилович 13-кичик туман 2-3-куп каватли уйларнинг ахолиси сиздан шуни илтимос килиб сурайди



"Хон ситй" ташкилоти томонидан йул куйилаётган камчиликлар хокимият маъмурияти Кура била туриб катъий чора курмаётганлигини, уз назоратига олмаетганлигини, Сиз уз назоратингизга олишингизни ва бу масалани ечимини хакконий ва одил ижобий хал этишингизни сураб ва илтимос килиб коламиз
Катёлни тулик килиб берсин, ахоли ток печкаларни кушиб утирибди, ток бардош беролмайди, автомат ташлаб юборади, уни устига ким кафолат беради ток кочиб ёниб кетмаслигига. Хар 2кунда свет учиб ахолини норозилигини келтириб чикаряпти