Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат_Янгилик Навоий – Бухоро – Навоий йўналишида поезд қа | NAVOIY XABARLARI

#Диққат_Янгилик

Навоий – Бухоро – Навоий йўналишида поезд қатновлари йўлга қўйилади!

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 34 та замонавий электропоездлар сотиб олиш бўйича халқаро тендер эълон қилди. Ҳозирда Стадлер, Скода, Талго, Сиеменс, Ҳитачи, Песа, CРРC-Далиан каби дунёнинг энг илғор компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда.

34 та электропоезд харид қилингач қуйидаги 8 та янги йўналишларда қатновлар йўлга қўйилади:

• Тошкент – Жиззах – Тошкент;
• Тошкент – Келес – Тошкент;
• Навоий – Бухоро – Навоий;
• Самарқанд – Жиззах – Самарқанд;
• Самарқанд – Шаҳрисабз – Самарқанд;
• Самарқанд – Қарши – Самарқанд;
• Андижон – Хонобод – Андижон;
• Нукус – Хива – Нукус.


Канал: @Navoiy_Xabarlar