Get Mystery Box with random crypto!

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдогарларига суд ҳукми | NAVOIY XABARLARI

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдогарларига суд ҳукми ўқилди.

2021 йилнинг октябрь ойида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. “Т.У.” Наманган шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. “М.М.”дан 7504 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 45 млн. сўмга сотиб олган вақтида ушланган.

Шунингдек, “Т.У.”нинг автомашинасидан 158 дона “Тропикамид”, Чилонзор туманидаги яшаш хонадонидан эса 5617 дона “Селофен Залеплон”, 1492 дона “Тропикамид” ва 778 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳам процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Аниқланишича, “Т.У.”нинг буюртмасига кўра “М.М.” ушбу дори воситаларини ўзининг жиноий алоқалари орқали Қирғизистондан Ўзбекистонга контрабанда йўли билан ўтказиб, Тошкент шаҳрига олиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Т.У.” ва “М.М.”ларга нисбатан Жиноят Кодексининг 2511-моддаси 3-қисми (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг ҳукмига кўра, “Т.У.” ва “М.М.”ларнинг ҳар бирига нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Канал: @Navoiy_Xabarlar