Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат_Тарқатинг 'Декрет' тўловларининг бир қисми бюджетдан | NAVOIY XABARLARI

#Диққат_Тарқатинг

"Декрет" тўловларининг бир қисми бюджетдан тўлаб берилади.

Президент раислигидаги бугунги йиғилишда таъкидланишича, норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни ташкил қилмоқда. Сабаби, кўплаб иш берувчилар ҳомиладорлик нафақасини тўлашда ортиқча харажат қилмаслик учун аёлларни расмий ишга олмасликка ҳаракат қилади.

Бу борада 2022 йил сентябрдан бошлаб “декрет” тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда.

Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага жорий йилда бюджетдан 170 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга 1 августга қадар “декрет” пулларини тўлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш топширилди.

Канал: @Navoiy_Xabarlar