Get Mystery Box with random crypto!

#ДИҚҚАТ_ДИҚҚАТ 30-апрел куни «Маҳалла ободлиги – юрт фарово | NAVOIY XABARLARI

#ДИҚҚАТ_ДИҚҚАТ

30-апрел куни «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси фармойиши имзоланди.
Ҳашар давомида маҳаллалар, аҳоли тураржойлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, мўътабар масканлар, болалар майдончалари тартибга келтирилади. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида барча тураржой мавзелари, маҳаллаларда гул кўчатлари, манзарали ва мевали дарахтлар экиш, оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилади.

Ҳашар давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жойларини яхшилаш ва моддий ёрдам кўрсатишга эътибор қаратилади.


Канал: @Navoiy_Xabarlar