Get Mystery Box with random crypto!

Банк ходимини урган фуқаро 15 суткага қамалди! #Навбаҳор Олди | NAVOIY XABARLARI

Банк ходимини урган фуқаро 15 суткага қамалди!

#Навбаҳор
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Халқ банки Навбаҳор туман филиалида эркак киши банк ходими бўлган аёлни уриб йиқитгани акс этган видеолавҳа тарқалганди.
Маълум қилинишича, фуқаро А.М. олган 30 млн сўм кредитини тўламай юрганлиги сабабли банкка чақирилган.


Навоий вилоят ИИБ ҳолат юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланганлигини ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлигини билдирганди.

Ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилди ва А.М. майда безориликда айбдор деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Канал: @Navoiy_Xabarlar