Get Mystery Box with random crypto!

Кўзи ожизлар учун светофор ўрнатилди! #Навоий_шаҳри Садриддин | NAVOIY XABARLARI

Кўзи ожизлар учун светофор ўрнатилди!

#Навоий_шаҳри
Садриддин Айний кўчасида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи фуқаролар учун махсус овозли светофор ўрнатилди.

Бу орқали кўзи ожиз йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш кўзда тутилган. Светофор чироқлар алмашганида овозли хабар бериб, йўлдан ўтувчиларни огоҳлантиради.

Шу каби светофор жорий йилнинг сентябр ойига қадар Кармана тумани ҳудудидан ўтган 4Р64е автомобил йўлида ҳам ўрнатилиши режалаштирилмоқда.


Канал: @Navoiy_Xabarlar