Get Mystery Box with random crypto!

Ички ишлар органларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш | NAVOIY VIIB I RASMIY

Ички ишлар органларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш, спортчи ходимларнинг мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида ўтказилган шахмат спорт мусобақасида вазирлик таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари иштирок этишди. Шахмат биринчилигида жами 80 нафардан ортиқ спортчи ходимлар ғолиблик учун кураш олиб борди. Қувонарлиси, Навоий вилояти ИИБ МваФРБ хорижга чиқишни расмийлаштириш гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори майор Дилдора Тураева ҳам фаол иштирок этди ва фахрли 3-ўринни эгаллади. Ходимамизни ушбу ғалаба билан вилоят ИИБ шахсий таркиби номидан муборакбод этамиз!!!


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати