Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон нон нархи энг арзон бўлган мамлакатлар бешлигига ки | NAVOIY 24 I TEZKOR YANGILIKLARI

Ўзбекистон нон нархи энг арзон бўлган мамлакатлар бешлигига кирди

Numbeo статистик маълумотларига кўра, Ўзбекистон нон нархи энг арзон бўлган мамлакатлар бешлигига кирди.

Жорий йилнинг 24 февраль куни 500 грамли нон нархи Ўзбекистонда 0,37 долларни ташкил этди, бу 107 та натижадан 104-натижа бўлди.

Тунисда энг арзон нон 0,14 доллар (107-ўрин), иккинчи ўринда Жазоир 0,16 доллар (106-ўрин) ва Ливияда 0,35 доллар (105-ўрин) эгаллашди.

Рейтингга Тожикистон ва Қирғизистон киритилмаган, Қозоғистон эса 0,37 доллар баҳо билан 104-ўринни эгаллаган.

АҚШда энг қиммат нон, бу ерда харидор бир "нон учун 3,26 доллар тўлаши керак", ундан кейин Швейцария (3,20 доллар) ва Исландия (2,94 доллар) туради.

➥ САМАРҚАНДЛИКЛАР КАНАЛИГА АЗО БУЛИНГ
➥https://t.me/+2mv6dJz8x_FiYjcx