Get Mystery Box with random crypto!

Устама олиш учун миллий сертификатда энг камида 80% натижа қай | NAVOIY 24 I TEZKOR YANGILIKLARI

Устама олиш учун миллий сертификатда энг камида 80% натижа қайд этиш лозим!

Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларида сертификат олиш учун максимал баллнинг камида 60 фоизини тўплаш лозим. Лекин устама олиш учун минимал талаб тегишли вазирликлар томонидан белгиланади. 2022-йил 11-майда қабул қилинган Халқ таълимини ривожлантириш бўйича Milliy dasturda умумтаълим фанларидан миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга 20% (халқаро тан олинган сертификатларга 50%) миқдорида устама берилиши белгиланган.

Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили сертификалар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ва ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг энг кам даражасини тасдиқлайди ҳамда ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради. 2022-йилда устама олиш учун сертификатнинг энг кам даражаси миллий сертификат учун 80% etib belgilangan.

@Talim_Vazirligi