Get Mystery Box with random crypto!

Навоийда Президент мактаби ўқувчиси дунёнинг етакчи университе | Navoiy Kanal

Навоийда Президент мактаби ўқувчиси дунёнинг етакчи университетларидан грантларни қўлга киритди

11-синф ўқувчиси Ҳумоюнжон Жабборов Торонто Университетининг санъат ва фан факультетига Санъат ва Фан Глобал Стипендияси билан 100% лик грант асосида ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ҳумоюнжон шунингдек, Kings College London (KCL), University of Warwick, University College London (UCL) университетларига қабул қилинган.

Маълумот учун, Торонто университети THE (Times Higher Education) Университетлар Рейтинги бўйича Канадада 1-ўринда, дунё бўйича эса 21-ўринда туради.

Канал
@Navoiy_KanalUz