Get Mystery Box with random crypto!

Жониз омон бўлсин, жоним Холажон! Онамга ўхшаган нурли юзлиг | Navoiy Kanal

Жониз омон бўлсин, жоним Холажон!

Онамга ўхшаган нурли юзлигим,
Тўйиб эркалатган ширин сўзлигим,
Осмонда юлдузим, оҳу кўзлигим,
Меҳр-ла сийлаган, гулим жонажон.
Жониз омон бўлсин, жоним Холажон!

Онамни ёнида туринг ҳар маҳал,
Мен учун сўзингиз тиллодан афзал,
Бирга уюштиринг Хажларга сафар,
Онамга ўхшаган энг-энг меҳрибон!
Жониз омон бўлсин, жоним Холажон!

Гап-гаштакка боринг, тўйларга боринг,
Бизларни ҳар маҳал дуолар қилинг,
Ҳурматим чексиздир сиз шуни билинг,
Ардоқда бўласиз, ҳар дам, ҳар замон.
Менинг дуогўйим, жоним Холажон!

Холажонларга ва қариндошлар группасига юбориб қўямиз.

Канал
@Navoiy_KanalUz