Get Mystery Box with random crypto!

Сирли харидорларни ишга таклиф қиламиз (қўшимча даромад). 18 ё | Навоий иш | Navoiy ish elonlar

Сирли харидорларни ишга таклиф қиламиз (қўшимча даромад).
18 ёшдан 35 ёшгача бўлган, рус тилида сўзлаша оладиган йигитларни ишга таклиф қиламиз

Сирли харидор - бу харидор ниқоби остида дўкон ёки бошқа савдо нуқталарининг ишига баҳо берадиган шахс.
Деярли ҳар бир киши дўконларда хизмат кўрсатиш сифатини текшириши мумкин. Бу ерда қатъий чекловлар йўқ, иш тажрибаси талаб қилинмайди.

Иш шароитлари:
• Турли ташкилотларнинг хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш (чакана савдо тармоқлари, кийим-кечак ва поябзал дўконлари ва бошқалар.);
• Эркин иш жадвали.
• Ишбай асосида ҳақ тўланади, 1 та текширув учун 80.000 сўм, текширув 30-40 дақиқа давом этади, текширувдан кейин 2 кун ичида ҳақ тўланади.
• Белгиланган параметрларга мувофиқ вазият ва хизматни объектив баҳолаш.
• Баҳолаш сўровномасини тўлдириш, ҳисоботни ўз вақтида тақдим этиш

Талаблар:
• Овоз ёзиш мосламасининг мавжудлиги (телефонда, мп3 плеерда ҳам бўлиши мумкин. Аудио, фотосуратларни бизга узатиш имконияти бўлиши керак! Ташрифнинг фақатгина юқори сифатли аудио ёзуви бўлиши лозим!)
• Телефонда мессенжернинг мавжудлиги.
• Объектга ташриф буюриш бўйича шахсий фикр билдириш.
• Ҳисобот ёзиш, анкета тўлдириш.
• Шахсий фазилатлар: яхши хотира, пухталик, масъулият, ишни ўз вақтида бажариш қобилияти.

Иш берувчи: S.S. Consulting

Агар бу иш Сизга тўғри келса, ёшингиз, касбингиз ва алоқа маълумотларингизни +998-94-8544024 телеграмм рақамига (душанбадан жумагача, соат 09-00 дан 18-00 гача) юборинг.

@Navoiy_Ish_Elonlar