Get Mystery Box with random crypto!

БОЛА ПАРВАРИШЛАШ ТАЪТИЛИДА БЎЛГАН ХОДИМ ҚИСҚАРТИРИЛАДИМИ? | Навоий ФУУБОХМО укув курси

БОЛА ПАРВАРИШЛАШ ТАЪТИЛИДА БЎЛГАН ХОДИМ ҚИСҚАРТИРИЛАДИМИ?

Савол: Мен ипотека банкда ишлаб, бола парваришлаш таътилига чиққанман. Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимлар қисқартирилиш мумкинми?

Жавоб: Меҳнат кодексининг 237-моддаси ҳомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишдаги кафолатлар ҳақида. Унга кўра: "Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонунчиликда белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади.
Муддати тугаганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам иш берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган аёлларни ишга жойлаштириши шарт. Ишга жойлаштириш даврида бу аёлларнинг иш ҳақи сақланиб қолади, бироқ бу муҳлат муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак."
Меҳнат кодексининг 237-моддаси 1-қисмига асосан, ҳомиладор ва 3 ёшгача бола парваришлаш таътилида бўлган аёллар қисқартиришга тушмайди.
Агар сизни бола парваришлаш таътилида бўлган вақтизда қисқартиришган бўлса, туман (шаҳар) адлия бўлимига ариза беришиз керак. Туман (шаҳар) Адлия бўлими ҳолатни ўрганиб чиқиб, Сизни ишга тикланишизда амалий ёрдам беради.

@Huquqshunos_yordami