Get Mystery Box with random crypto!

#ТАЙИНЛОВ Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўл | Навоий ФУУБОХМО укув курси

#ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Набиев Шабон Шодиевич Навоий вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан, Навоий Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ш. Набиев 1957 йилда Қизилтепа туманида туғилган. Маълумоти олий, 1979 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган. Мутахассислиги – муҳандис-қурувчи.
1979-1998 йилларда вилоят сув хўжалиги қурилиш бошқармаси (трести) муҳандиси, бош муҳандиси, кўчма жамланма директори, трест бошқарувчиси вазифаларида ишлаган. 1998-2021 йилларда Қизилтепа тумани ҳокими, 2021-2022 йилларда Навоий вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати.