Get Mystery Box with random crypto!

ВИЛОЯТ СЕКТОР РАҲБАРИ АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ Навоий вилоя | NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati | 2023-yil – Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili! 🇺🇿

ВИЛОЯТ СЕКТОР РАҲБАРИ АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Навоий вилояти 4-сектори раҳбари Анваржон Ботиралиев шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов билан Зарафшон шаҳар “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этган учрашувда аҳоли томонидан тиббий ёрдам, бандлик, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаатлар йўлланди.

Аксарият масалалар сайёр қабулнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, сектор раҳбари “маҳаллабай” ишлаш, аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликда муаммоларни ўрганди.

Каналимизни кузатиб боринг.