Ҳар бир маҳалла
ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун келгуси йилдан
“Маҳалла бюджети” тизими жорий этилиши айтилди.
Келгуси йил 1 январдан бошлаб ҳар бир вилоятнинг биттадан туманида
тажриба тариқасида аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади. Бунда:
- ундирилган
мол-мулк ва ер солиғи маҳалла бюджетида қолади;
- ҳар йили 1 февралга қадар ҳокимлар маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчилари билан бирга
маҳалла бюджети ҳисобидан ҳал қилинадиган лойиҳалар рўйхатини туман Кенгашларига тасдиқлаш учун киритади;
- келгуси йил якунида
ушбу тажриба барча ҳудудларда жорий қилинади.
Facebook|Instagram|Twitter