Get Mystery Box with random crypto!

Илғор теримчиларга совғалар топширилди Ёшлар ишлари агентлиги | NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati | 2023-yil – Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili! 🇺🇿

Илғор теримчиларга совғалар топширилди

Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Умид Бахромов Кармана тумани Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинидаги қишлоқ аёллари билан учрашиб, уларни яқинлашиб келаётган 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни байрами билан қутлади.

Пахта даласида ўтган учрашувда қишлоқ хотин-қизларига, илғор теримчиларга бошқарма бошлиғининг совғалари топширилди. Теримчилар учун байрам дастурхони ёзилди. Ёш истеъдодли йиғит-қизлар томонидан тайёрланган концерт дастури эса тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Каналимизни кузатиб боринг.