Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛЛАР САЛОМАТЛИГИ – ДОИМО ЭЪТИБОРДА Оила ва хотин-қизлар дав | NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati | 2023-yil – Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili! 🇺🇿

АЁЛЛАР САЛОМАТЛИГИ – ДОИМО ЭЪТИБОРДА

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг асосий фаолият йўналишларидан бири хотин-қизлар соғлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган.

Шу мақсадда бугун Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Маҳкамованинг Навоий вилоятига ташрифи айнан вилоят Перинатал маркази, Аҳоли репродуктив саломатлик маркази ҳамда “Она ва бола скрининги” маркази фаолиятлари билан танишишдан бошланди.

Вилоятда 286 минг нафарга яқин фертил ёшидаги хотин-қизлар мавжуд бўлиб, бугунги кунда уларнинг 83,3 фоизи тиббий кўрикдан ўтказилган, натижада 95 минг нафар аёлда турли хилдаги экстрогенитал касалликлар мавжудлиги аниқланиб, тегишли тартибда даволаш ишлари олиб борилмоқда.

Каналимизни кузатиб боринг.