Get Mystery Box with random crypto!

“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА Учқудуқ туманида | NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati | 2023-yil – Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili! 🇺🇿

“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Учқудуқ туманида “Кексалар ҳафталиги” доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Уларда кекса авлод вакилларига алоҳида эъзоз ва эътибор кўрсатилаётир.

– Нуронийлар таянч тоғларимиз, устунларимиздир, – дейди Учқудуқ тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Малика Худойбердиева. – Улар маслаҳат берса, узоқни кўзлайди, дуоси орқали эл-юрт тинчлиги, меҳр-муҳаббати, дастурхон қут-баракаси, ёшлар камолотини ният қилади. Қаерда кексалар бўлса, уларга эътибор бўлса, шу жойда файз бор, барака бор. Маҳалламиз ёшлари билан нуроний онахон Тамара Гулиеванинг туғилган куни муносабати билан у кишини ҳолидан хабар олиб, таваллуд куни билан табрикладик. Сундетбай бобони ҳам йўқлаб борганимиз у кишини жуда қувонтирди.

Ёшлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар нуронийларга бир олам завқ бағишлади. Бу каби учрашув ва тадбирлар Учқудуқнинг барча маҳаллаларда ташкил этилмоқда.

Каналимизни кузатиб боринг.