Get Mystery Box with random crypto!

КЕКСАЛАР ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОРДА Бугун Хатирчи туманидаги 10-умумт | NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati | 2023-yil – Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili! 🇺🇿

КЕКСАЛАР ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОРДА

Бугун Хатирчи туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат" ғояси остида ушбу даргоҳда узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан фахрий ўқитувчилар, маҳалланинг фаол нуронийлари ҳамда "Фахрийлар кенгаши" аъзолари иштирокида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари мусиқа садолари остида кутиб олиниб, мактабнинг ўқувчилар учун яратилган шароитлари билан яқиндан таништирилди. Фахрийлар "Ораста қизлар" клуби, "Ёш рассомлар", "Чевар қизлар"," "Хорижий тиллар", "Зулфияхоним издошлари" каби тўгараклар фаолияти билан танишиб, ўқувчиларнинг билими, қобиляти ва зукколигидан хурсанд бўлишди.
Ўқувчилар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларига бир олам қувонч ва шодлик бағишлади.
Тадбир сўнггида устозлар ва меҳнат фахрийлари туман таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати.