Get Mystery Box with random crypto!

КЎНГИЛЛИ ТЕРИМЧИЛАР ҚЎШИМЧА ДАРОМАД ТОПИШЯПТИ Қизилтепа туман | NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati | 2023-yil – Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili! 🇺🇿

КЎНГИЛЛИ ТЕРИМЧИЛАР ҚЎШИМЧА ДАРОМАД ТОПИШЯПТИ

Қизилтепа тумани ҳокими У. Файзиев бугун ҳам пахта далаларини айланиб, терим жараёни билан танишмоқда. Бугунги манзиллардан бири "Ўртачўл юлдузи-2018" фермер хўжалиги далалари бўлди.

Ушбу хўжалик далаларида иккинчи терим давом этмоқда ва ҳосил мўл. Оппоқ рангга бурканган далаларда теримда иштирок этаётган бир гуруҳ фаол теримчилар суҳбатлашган У. Файзиев уларга совғалар топширди, таклифларини тинглади, фермер хўжаликлари теримчиларга яратаётган шароитлар билан танишди.

Пахта мавсумида асосан ижтимоий дафтарларда турувчи аҳоли ўз даромадларини ошириш мақсадида шартнома асосида иштирок этишмоқда.

Мавсумда фаол иштирок этаётган ишсиз фуқаролар учун терим қўшимча даромад манбаи, албатта.

Каналимизни кузатиб боринг.