Get Mystery Box with random crypto!

“Save Aral” Навоийда Республика енгил атлетика ва триатлон фе | NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi axborot xizmati | 2023-yil – Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili! 🇺🇿

“Save Aral” Навоийда

Республика енгил атлетика ва триатлон федерациялари, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Янги нафас” дастури доирасида “Save Aral” марафони оммавий тадбири ўтказилди.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирларни тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, унга Андижон шаҳрида старт берилган эди.

Марафон Навоий шаҳридаги “Ўзбекистон“ кинотеатри биноси ёнида старт чизиғидан бошланиб, иштирокчилар уч километрлик масофани босиб ўтдилар. Оммавий марафонда давлат ва жамоат ташкилот раҳбарлари ҳамда ходимлари, аҳолининг турли қатламлари, етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган беш минг нафардан ортиқ киши иштирок этди.

Марафон якунида ғолибликни қўлга киритган ўндан ортиқ иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.

Эслатиб ўтамиз мамлакатимизнинг 19 шаҳридан ўтадиган марафон Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида ўз финишига етказилади.

Темур ЭШБОЕВ

Web|Instagram| Youtube| Facebook