Get Mystery Box with random crypto!

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Навбахор туман бўлинмас | O‘zKUFning Navoiy viloyat Kengashi

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Навбахор туман бўлинмаси кенгаши ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг вилоят кенгаши томонидан Навбахор туман ХТБ мажлислар залида бошланғич ташкилотлар қўмиталари раислари учун иш режа асосида ўқув семинари бўлиб ўтди. Ўқув-семинарида долзарб масалалар мухокамаси билан бир қаторда "Менинг Президентим" танловининг биринчи босқичини мактабда Низом асосида белгиланган тартибда ўтказилишига эътиборни кучайтириш лозимлиги айтиб ўтилди. Барча мактаблар бошланғич касаба уюшма раисларига "Менинг Президентим" китоби тақдимоти бўлиб ўтди ва китоб олмаган мактабларнинг барчасига тарқатилди. Китоб барча 37 та мактаб кутубхоналарига кирим қилинди.