Get Mystery Box with random crypto!

Барча футболчилар синовдан ўтказилади Туркиянинг Белек шаҳрид | N​A​V​​BA​H​​O​​R​ ​🦅M​​U​​X​​L​​​I​​S​​L​​A​R​​I​

Барча футболчилар синовдан ўтказилади

Туркиянинг Белек шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Навбаҳор” жамоаси бугун навбатдаги назорат-синов баҳсини Смоленскнинг «Красный» жамоасига қарши ўтказади.

Мазкур учрашувда “Навбаҳор” мураббийлар штаби аввалги учрашувларда ўйнамаган футболчиларни ҳам майдонга тушириб, уларнинг имкониятларини синовдан ўтказишни режалаштирган. Хабарингиз бор, бир неча кундан сўнг “лочинлар”ни “Урал”га қарши яна бир ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Қолаверса, Нўъмон Ҳасанов шу тариқа қўл остидаги барча футболчилар, жумладан, жамоада кўрикдан ўтаётганларнинг ҳам ўйинига баҳо бериш имкониятига эга бўлади.

Унга кўра, бугунги баҳсни қуйидаги футболчилар дастлабки дақиқалардан бошлашлари режалаштирилган:

Раҳимжон Давронов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Фарҳод Мираҳматов, Шерзод Ғуломжонов, Сардор Теляков, Ислом Исоқжонов, Ҳусайн Эргашбоев, Эҳсони Паншанбе, Илҳом Алибоев, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 16:00да старт олиши кўзда тутилган.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
         Тезкор хабарлар
Каналга аъзо бўлиш
          @NAVBAXOR да
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•