Get Mystery Box with random crypto!

​​Боян Найденов: Энг аламли ўйин «Сўғдиёна»га қарши бўлди Ёзг | NAVBAHOR NEWS 🇺🇿

​​Боян Найденов: Энг аламли ўйин «Сўғдиёна»га қарши бўлди

Ёзги трансферлар ойнасида «Навбаҳор»га келиб қўшилган Боян Найденов мавсум сўнггига қадар деярли асосий таркибда ўйинларни ўтказди. Сўнгги икки ўйинда икки гол уришга муваффақ бўлди. Биз ушбу футболчи билан Намангандаги фаолияти ҳақида суҳбатлашдик.

- «Навбаҳор» ва Наманган ҳақида фикрингиз қандай?
- «Навбаҳор»да яхши футболчилар ва яхши мураббийлар штаби мавжуд. Раҳбарият ҳам керакли натижага эришиш учун барча шароитларни яратиб берган. Футболни яхши тушинишади ва жуда яхши кўришади. Наманган ҳақида кўп нарса дея олмайман. Чунки келганимга кўп бўлмади.

- Мураббийлар штаби келаси мавсум ҳам сизни жамоада кўришни истайдими?
- Буни ҳозирча билмайман. Бу мураббийларнинг иши. Мен эса ҳар қандай вазиятда ҳам жамоам учун ва мухлислар учун боримни бериб ўйнайман.
Жамоадаги кейинги тақдирим яқин кунларда ҳал бўлади.

- Сиз учун «Навбаҳор» сафида энг аламли ва ёқимли ўйин қайси бўлди?
- Энг аламлиси «Сўғдиёна»га қарши ўйин. Бутун ўйинни яхши ўтказдик, лекин якунда мағлубиятга учрадик. Ёқимли ўйинлар эса кўп бўлди. Айнан бирини таншал керак бўлса, «Бунёдкор»га қарши уйимизда 2:1 ҳисобидаги ғалаба қозонган ўйинимиз.

- «Навбаҳор»да энг яқин дўстингиз ким ва майдонда ким билан кўпроқ яхши тушиниб ўйнайсиз?
- «Навбаҳор»га илк келган кунимдан бошлаб Боян Цигер билан ҳар кунимни бирга ўтказаман. У энг яхши дўстим. Майдонда эса бирортасини ажратиб кўрсатиб бера олмайман. Биз бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши қабилида ўйнаймиз.

Эргашев Асадбек суҳбатлашди.


@NAVBAHORNEWS саҳифалари

Telegram | Instagram | TikTok