Get Mystery Box with random crypto!

Наманган футбол маҳорат мактаби Римнинг “Рома” футбол клуби би | NAVBAHOR NEWS 🇺🇿

Наманган футбол маҳорат мактаби Римнинг “Рома” футбол клуби билан ҳамкорлик қилади

Бугун Наманган вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Италиянинг “Рома” клуби тижорий масалалар бўйича директори Марко Доминикс ҳамда Испаниянинг IMG компанияси вакили Карлоз Перез иштирокида видеомулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида хорижликлар Ўзбекистонда, хусусан Наманганда футбол соҳасини яна-да ривожлантириш, ушбу спорт турига аҳоли, айниқса ёшларни кенг жалб қилиш, футбол инфратузилмасини кучайтириш, Наманган футбол мактаблари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, соҳада малакали мутахассисларни тайёрлаш, Наманган вилоятида ўтказилаётган мусобақалар савиясини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юзасидан хабардор қилинди.

Шунингдек, Наманган ва Рим клубининг ёшлар жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш ташаббуслари илгари сурилди.

@NAVBAHORNEWS саҳифалари

Telegram | Instagram | TikTok