Get Mystery Box with random crypto!

​'Навбаҳор'нинг Канчельскисга 1,6 миллион доллар тўлаш вақти я | NAVBAHOR NEWS 🇺🇿

"Навбаҳор"нинг Канчельскисга 1,6 миллион доллар тўлаш вақти яқинлашмоқда

"Навбаҳор" ва Андрей Канчельскис ўртасидаги муаммоли вазият якунига яқинлашмоқда.

15 октябрь куни Спорт Арбитраж Судига апелляция бериш муддати тугайди. Шундан сўнг, ФИФА қарори кучга киради ва муаммо Андрей Канчельскис фойдасига ҳал бўлади. Клуб мураббийга 1,6 миллион доллар ва қўшимча фоизларни тўлаб бериши шарт.

"Навбаҳор" ҳозиргача апелляция бериш ҳуқуқидан фойдалангани йўқ, бундан ташқари россиялик мураббийга яқин манбанинг маълум қилишича, Наманган клуби мураббий билан ўзаро келишувга эришмоқчи, аммо томонлар келишувга эришишга яқин эмаслар, вақт ҳам Канчельскис фойдасига ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Канчельскис "Навбаҳор"да 2018 йил октябрь ойида 2019 йил июнь ойига қадар ишлаган, ўша йилнинг август ойида клубга қайтган. 2020 йил октябрь ойида ўз лавозимини тарк этган.

Манба: championatasia

@NAVBAHORNEWS саҳифалари

Telegram | Instagram | TikTok