Get Mystery Box with random crypto!

Бугун яна уйғонди Наманганлик шунқорим. Қўқонни ер тишлатди Се | NAVBAHOR NEWS 🇺🇿

Бугун яна уйғонди
Наманганлик шунқорим.
Қўқонни ер тишлатди
Севимли Навбаҳорим.

Лочинларим самога
Парвозини бошлади.
Кучли тўртликка томон
Олға қадам ташлади.

Доимо қаддинг буюк,
Аллоҳ сенга мададкор.
Мухлисларни севимли
Жамоаси Навбаҳор.

Бугунгидек ғалабанг
Энди бардавом бўлсин.
Ҳар ўйинда ғолиб бўл
Мухлислар кўнгли тўлсин!

Ушбу шеърни битди сенга
Мухлисинг Абдулазиз.
Шуҳратинг тилларда достон,
Навбаҳор! Номинг азиз!

Абдулазиз Ғофуров.

@NAVBAHORNEWS саҳифалари

Telegram | Instagram | TikTok