Get Mystery Box with random crypto!

“Пахтакор-79” хотираси қалбларимизда мангу барҳаёт! Бугун соби | Navbahor Fan

“Пахтакор-79” хотираси қалбларимизда мангу барҳаёт!
Бугун собиқ иттифоқ даврида ўз обрўсига эга, ўзбек футболи байроқдори бўлган “Пахтакор-79” фожиасига 43 йил тўлди.
Ҳар йили 11 август куни ўзбек футболига бефарқ бўлмаган жамоатчилик, футбол ишқибозлари 1979 йилнинг 11 август куни Украинанинг Днепродзержинск шаҳри осмонида самога сочилган “Пахтакор-79” жамоаси хотирлайди. Орадан шунча вақт ўтган бўлса-да, биз барчамиз ўша шонли “Пахтакор” жамоасининг ажойиб аъзоларини ҳали-ҳануз бир зумга ҳам унутмаймиз. Биз ушбу алам юзасидан қаттиқ қайғурамиз, “Пахтакор-79”нинг 17 ўғлонини хотирлаймиз, уларни севамиз.
Шу муносабат билан “Навбаҳор” футбол клуби жамоаси “Пахтакор” клуби барча ходимлари ва футболчиларига ўз эҳтиромини изҳор этади.
“Пахтакор-79” хотираси қалбларимизда мангу яшайди!
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Дўстларингизга улашинг

@NAVBAHOR_FANCLUB | канали

Каналга аъзо бўлиш

https://t.me/+UOAt6E8sf0ngUxHx