Get Mystery Box with random crypto!

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта опера ва балет те | Milliy kutubxona | Rasmiy

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта опера ва балет театри афишалари

Кутубхона деганда барчамизнинг кўз олдимизга биринчи навбатда албатта китоб, газета ва журналлар келади. Ўзининг 150 йиллик тарихига эга зиё, маърифат тарқатувчи Ўзбекистон Миллий кутубхонасида эса нафақат китоблар, даврий нашрлар балки, афишалар, плакатлар, открыткалар, грампластинкалар, мусиқа ноталари, қадимий хариталар сақланиб келмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта опера ва балет театрида саҳналаштирилган турли спектаклларнинг ретро афишалари мавжуд.
“Навоий ва кутубхона” лойиҳамиз доирасида Навоий ҳаёти ва ижодини тарғиб қилиб келмоқдамиз. Шундай экан, бугун театрда шоирнинг асарлари асосида саҳналаштирилган спектаклларнинг турли йиллардаги афишаларини ҳавола этамиз. 1968 йил 6 август, 1970 йил 9 июнь, ҳамда 1972 йил 18 январь кунлари Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” асарига саҳналаштирилган театрни кутубхонада сақланилаётган афишаларда кўришимиз мумкин.