Get Mystery Box with random crypto!

Намозхонлар Гулшани

Telegram kanalining logotibi nasrullohmirinoyatshox — Намозхонлар Гулшани Н
Telegram kanalining logotibi nasrullohmirinoyatshox — Намозхонлар Гулшани
Kanal manzili: @nasrullohmirinoyatshox
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 818
Kanalning ta’rifi

Alisher Navoiy, Fariduddin Attor, Imom Rabboniy, Imom Muhammad Rabhomiy, Jaloliddin Rumiy, Sofi Alloyor, Muiniddin Heraviy, Shayx Amonulloh Buxoriy, Majzub Namangoniy! Audio kitoblar! (Nasrulloh Mirinoyatshox sharhlari)

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-02-02 12:45:20 Аҳли зикр билан бирга бўлиш ва
зикр қилмайдиганлардан узоқда бўлиш
Ҳаким ат-Термизий (қуддиса сирруҳу)нинг маълум қилишларича, Аллоҳнинг зикри қалбни нам қилиб, юмшатади. Зикрдан холи бўлган қалбга эса нафснинг ҳароратидаги шаҳватлар олови таъсир қилиб, қаттиқлаштиради ва қуритади. Натижада барча аъзолар ибодатдан чиқади. Агар шу ҳолатда ибодатга мажбур қилинса, худди қуриган дарахтга ўхшаб синади ва оловга ўтин бўлади. Шунинг учун ҳам тавҳид, зикр ва уларнинг аҳлига эргашмоқ аслларнинг аслидир.
Луқмони Ҳаким ўғлига шундай насиҳат қилади:
أن لقمـان الحكيـم كــان يقـول لابنـه: بُنـَـيَّ! فَإذا رَأيْتَ قوماً يذكرون الله فاجْلِسْ مَعَهُمْ، فَإنَّكَ إنْ تَكُ عالِمًا يَنْفَعْكَ عِلْمُكَ، وإنْ تَكُ جاهلاً يُعَلِّمُوكَ، ولعل الله أن يطَّلع عليهم برحمة فيصيبك بها مَعَهُمْ وإذا رأيت قومـاً لا يذكرون الله فلا تجلس مَعَهُمْ ؛ فَإنَّكَ إنْ تَكُ عالِمًا لا يَنْفَعُكَ عِلْمُكَ، وإنْ تَكُ جاهـــلاً زادوك غياً؛ ولعل الله يطَّلع عَلَيْهِمْ بعذاب فيصيبك مَعَهُمْ ) الدارمي فى سنن الدارمي: 17, 3771/1 (
“Эй ўғлим! Аллоҳ таолони зикр қилаётган қавмни кўриб қолсанг, улар билан бирга бўл. Агар олим бўлсанг, шунда илминг сенга фойда беради (Зеро илминг билан амал қилган бўласан. Чунки илм зикр қилишни ва зикр аҳли билан бирга ўтиришга буюради). Агар жоҳил бўлсанг, сенга ўргатадилар ва Аллоҳ таоло уларга раҳмати билан назар қилганида, сенга ҳам тегишига умид қилинади. Зикр қилмайдиган қавмни кўриб қолсанг, улар билан бирга ўтирма. Агар олим бўлсанг, илминг сенга фойда бермайди (Зеро илм улар билан бирга ўтиришга монелик қилади). Агар жоҳил бўлсанг, жоҳиллигингни орттирадилар ва Аллоҳ таоло уларга ғазаб қилганида, сенга ҳам тегиши мумкин бўлади” (Доримий, “Сунан”).
Агар бир одам коинотдаги барча илмларни элакдан ўтказса, ҳамма китобларни ўқиб чиқса, барибир қалби ором олмайди. Қалб ором олишининг ягона йўли бу зикруллоҳ бўлади.
Аллоҳнинг зикри шу қадар улуғ ишки, бунинг натижасида зокир билан Аллоҳ ўртасида ўзига хос муносабат пайдо бўлади. Агар зикр давомий кўпайтириб бориладиган бўлса, бу муносабат ҳам мустаҳкам бўлиб, зиёдалашиб боради. Бу эса ўз навбатида муҳаббатни ҳам зиёда қилади. Зокирда муҳаббат ошиб борганидан кейин қалб таскин топа бошлайди.
Бир данакнинг учта қобиғи бўлади. Ақлнинг эса юз миллион қобиғи бўлади. Ҳар бир фикр бир қобиғ ҳисобланади. Уларни синдиришнинг йўли эса зикрдир. Зикр қилмайдиган қалб ўлик қалб бўлади. Зикрда турган қалб ҳаётдир. Аллоҳ таоло: “Бўш қолганингизда Мени зикр қилинг”, демаяпти: “Урушда бўлсангиз ҳам Мени кўп зикр қилинг”, деб буюрмоқда.
أَلاَ بِذِكْرِ اللّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ
Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!” (Раъд сураси, 28-оят).
Қалб шарқий, туркий мусиқалар билан эмас, ҳатто илоҳийлар билан ҳам ором олмайди. “Илоҳийни зарар деб ким айтди?” дейдилар. Аслида инсоннинг ёмон ахлоқи, ёмон ишончи зарар. Агар бунга рухсат бўлса, мен ундан ошиб кетолмайман. Агар рухсат бўлмаса, мен улар (фақиҳлар)нинг олдига ўтиб, сизга илоҳийлар учун рухсат беролмайман.
Қайсарлик сизга умуман ярашмайди. Худди осмондан оят нозил бўлгандек, ишонч билан сўзлайсиз?! Имом Раббоний (қуддиса сирруҳу)ни қўрқитмоқчидек, “Ким илоҳийни зарарли деди?” демоқда. Байтларни тўғри қилиб мен ҳам ўқийман. Лекин илоҳий билан қалб ором олмайди.
Ушбу ҳадиси шарифда робитага ишорат берилган.
عَنْ اَبِي مُوسَى الأشعري رضى الله عنه ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إنَّما مَثَلُ الجَلِيسِ الصَّالِحِ، والْجَلِيسِ السَّوْءِ، كَحامِلِ المِسْكِ، ونافِخِ الكِيرِ، فَحامِلُ المِسْكِ: إمَّا أنْ يُحْذِيَكَ، وإمَّا أنْ تَبْتاعَ منه، وإمَّا أنْ تَجِدَ منه رِيحًا طَيِّبَةً، ونافِخُ الكِيرِ: إمَّا أنْ يُحْرِقَ ثِيابَكَ، وإمَّا أنْ تَجِدَ رِيحًا خَبِيثَةً.
)أخرجه البخاري (2101)، ومسلم (2628)(
“Яхши ва ёмон мажлис дўстларнинг ҳоли мушк ташувчи ва (оловни ёқиш учун) ҳаво пуфловчига ўхшайди. Мушк ташувчи ё сизга (ҳадя) беради ёки сотиб оласиз ёхуд унинг ҳидидан баҳраманд бўласиз. Ҳаво пуфловчи ё кийимларингизни ёқиб юборади ёки (хоҳаласангиз ҳам хоҳламасангиз ҳам) унинг ёмон ҳидини ҳидлайсиз” (Бухорий, Муслим ривояти).
1.4K views09:45
Ochish/sharhlash
2023-01-20 12:05:30 #Navoiy
34-суҳбат.
Алишер Навоий - Лисон ут-тайр, Фаридуддин Аттор - Мантиқ ут-тайр
(Насруллоҳ Мириноятшоҳ шарҳ ва муқоисалари)

https://t.me/NasrullohMirinoyatshox
1.6K viewsedited  09:05
Ochish/sharhlash
2023-01-20 12:03:44
1.7K views09:03
Ochish/sharhlash
2023-01-19 07:18:42 ​​ Имом Раббоний- "Мактубот"
Насруллоҳ Мириноятшоҳ таржима ва шарҳлари
1.6K views04:18
Ochish/sharhlash
2023-01-12 07:14:33 Махфий дуонинг афзаллиги ҳақида

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ
Роббингизга тазарру ила (ёлвориб) ва (яширин) махфий дуо қилинг. Зотан, У (пайғамбар бўлишни ва осмонларга чиқишни орзу қилувчи дуолар қилиб, бақириб-чақирувчи) ҳаддан ошувчиларни севмас (ва уларнинг бу ишларидан рози бўлмас)” (Аъроф сураси, 55-оят).
“Тафсири Алусий”да “ал-Интисоф” номли асардан қуйидаги иқтибос келтирилган: “Ушбу ояти каримада дуони тазарру лафзи билан бирга зикр қилишининг ўзи хуфя дуонинг афзаллигига етарли далил бўлади”.
Бундан шу маъно келиб чиқадики, дуою зикрдаги хуфя (яширин)ликни бузиш Аллоҳ таолога нола қилишни бузиш дегани бўлади. Тазарру ва хушуси бўлмаган дуо фойдали бўлмагани каби, хуфя бўлмаган, виқор ва таъзими бўлмаган дуо ҳам худди шундай бўлади. Афсуски, бу даврнинг кўп одамлари масжидларда қасддан баланд овозда дуолар қилиб, бошқаларнинг ҳузурини бузмоқдалар-ки, бу билан бидъат амалини қилиб турганларидан бехабарлар.
Ояти каримада келган “ёлвориб ва яширин” муборак сўзлари бўйича ҳаракат қилган уламо ва машойихлар айрим ҳукум ҳамда одобларни тартиб этганлар:
1. “Ал-Жассос, Фахриддин Розий, Қуртубий ва Мазҳарий тафсирлари”да зикр қилинишича, Абу Ҳанифа (роҳимаҳуллоҳ)нинг асҳоби бу ояти каримадан йўлга чиқиб, жаҳрий ўқиладиган намозларда “Фотиҳа” сурасидан кейин айтиладиган “Омийн!” лафзини махфий айтиш уни баланд овозда айтишдан кўра афзал эканини маълум қиладилар. Чунки “Омийн!” ҳам дуо ҳисобланади.
Саҳиҳ ривоятда келишича, Мусо (алайҳиссалом) дуо қилаётганларида Ҳорун (алайҳиссалом) “Омийн!” деб турган эканлар, шунда Аллоҳ таоло:
قَدْ أُجِيبَت دَّعْوَتُكُمَا
Батаҳқиқ, икковингизнинг дуоингиз қабул қилинди” (Юнус сураси, 89-оят), деб икковларининг дуоларини қабул қилади.
Абу Ҳанифа (роҳимаҳуллоҳ) ўз қарашининг тўғрилиги ҳақида шундай дейдилар: “Омийн!” сўзининг икки жиҳати бор:
Биринчисига кўра дуодир, иккинчисига кўра у Аллоҳ таолонинг исмларидандир.
Демак, дуо бўлса, у хуфя айтилиши керак. Чунки Аллоҳ таоло:
ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً
Роббингизга тазарру ила (ёлвориб) ва (яширин) махфий дуо қилинг” (Аъроф сураси, 55-оят), деб марҳамат қилади.
Агар Аллоҳ таолонинг исмларидан бири бўлса:
وَاذْكُر رَّبَّكَ فِي نَفْسِكَ تَضَرُّعاً وَخِيفَةً
Роббингни ичингда тазарру-ла, (рад этилишидан) қўрқиб зикр қил” (Аъроф сураси, 205-оят), деб марҳамат қилмоқда.
Бу ояти карималар билан “Омийн!” лафзини махфий ўқиш фарз экани собит бўлмаса-да, энг камида мандуб экани собитдир”.
Уламолар хуфя зикрнинг жаҳрий зикрдан кўра афзаллиги тўғрисида иттифоқ қилганлар. Ошкора зикр бидъат ҳисобланган, бироқ азон, иқомат, ташриқ такбирлари, ҳаждаги талбия ва имомнинг намоздаги ифтитоҳ такбирлари каби ошкора айтилишига эҳтиёж сезилган ўринларда бидъат бўлмайди.
Ҳасан (розиаллоҳу анҳу)нинг ушбу сўзлари саҳоба ва тобеинлар орасида ҳам яширин зикрнинг афзаллиги тўғрисида иттифоқ қилинганига далолат қилади: “Бошида мусулмонлар дуога кўп ғайрат кўрсатардилар, лекин овозлари умуман эшитилмасди. Уларнинг дуолари ўзлари ва Робблари орасида пичирлашдан иборат бўларди. Чунки Аллоҳ таоло: “Ёлвориб ва яширин тарзда Роббингизга дуо қилинг”, деб буюргандир. Қолаверса, Аллоҳ таоло солиҳ бандаларидан бири (Закриё (алайҳиссалом))ни тушунтиришда, унинг дуосидан мамнун эканини билдириб:
إِذْ نَادَى رَبَّهُ نِدَاء خَفِيًّا
Унинг Роббига (риёдан холи, ихлос билан) махфий нидо қилган чоғини эсла” (Марям сураси, 3-оят), деб марҳамат қилган” (Қуртубий, “Жомеъул аҳкамил Қуръан”, 7/217; Қози Сануллоҳ, “Тафсирул Мазҳарий”, 3/361; Ибн Муборак, “Зуҳд”, 140/81-82).

Ҳазрат Маҳмуд афанди (қуддиса сирруҳу)нинг “Зикр рисоласи” асаридан
Таржимон Улуғбек Султон

https://t.me/NasrullohMirinoyatshox
1.9K views04:14
Ochish/sharhlash