Get Mystery Box with random crypto!

Демак аҳли зикр, аҳли шариат билан дўстлашган одам атиргул ёғи | Намозхонлар Гулшани

Демак аҳли зикр, аҳли шариат билан дўстлашган одам атиргул ёғи сотувчиси билан дўстлашган одамга ўхшайди. Атиргул ёғи сотувчиси сотаётган мушкидан суртиб қўяди ёки ҳидлатади, аҳли зикр, аҳли шариатдан бўлган киши ҳам дўстлашган биродарига Қуръони Карим, шариатнинг ширин ҳидини ҳидлатади-ки, шу тариқа унга файз кела бошлайди, оқибатда бу одам шу йўлда яшашни ҳавас қилади. Ёмон одам билан дўстлашган кишининг мисоли худди темирчининг ёнида турган одам ҳолига ўхшайди. Бу билан темирчилик касби ёмон деган маъно чиқмаслиги керак. Темирчилик - яхши касб, топиши ҳалол. Темирчининг ёмон киши билан дўстлашишга мисол қилиб келтириши бу жиҳатдан эмас, балки бошқа жиҳатдандир. Темирчиларнинг пўлатдан ясалган курсилари, болғалари бўлади. Улар билан ишлаётганларида ҳар тарафга учқунлар сачрайди. Яъни улар ишлаб турганда ёнларида турган кишига шу учқунлар сачраб, тегиши мумкин. Ёки бўлмасам темирдан чиқаётган ҳид ва буғлардан ҳосил бўлган ёмон ҳавони тортишга мажбур бўлади. Хуллас, ёмон одамлар билан дўстлашган киши юнон фалсафасини ҳидлайди. Ёмонлар билан ўтирмаслик керак. Агар ваъзу насиҳат қилинса ва буларга қулоқ соладиган бўлсалар, бу қандай яхши, бирга ўтириш мумкин. Мабодо ваъзу насиҳатга қулоқ солмайдиган бўлса, дарҳол у ерни ҳам тарк қилмоқ лозим экан.
“Зикр рисоласи”, Маҳмуд Афанди (қуддиса сирруҳу)
Таржимон: Улуғбек Султон https://t.me/NasrullohMirinoyatshox