Get Mystery Box with random crypto!

​​#Ибрат ЯНГИ ҲАЁТ Кўзларимга дунё тор бўлиб кўриниб кетаяпт | Nasoimul_hikmat 🌱

​​#Ибрат

ЯНГИ ҲАЁТ

Кўзларимга дунё тор бўлиб кўриниб кетаяпти, ҳаёт зерикарли бўлиб қолгандек, юрагим сиқилиб негадир ичим қоронғу, нима қилсам бўлади?

- Зўр йўли бор ўргатайми, мени айтганимни қилсангиз ўша заҳоти яхши томонга ўзгарасиз?

- Ўргатинг, аммо саёҳат таклиф қилмоқчи бўлсангиз бефойда, мен дунёни жуда кўп мамлакатларига борганман.

- Эрталабда бозорга боринг, бир килодан узум, олма, апелсин ва банандан ўнта пакетга солинг, яъни ҳар бир пакетда шу мевалардан бир килодан бўлсин.

- Хўш, кейинчи? дея қизиқиб қолди суҳбатдошим.

- Травматалогия, онкология, суяк силини даволаш касалхонаси ва ногирон болаларни даволаб ўқитиш мактаб интернатига бориб шифокорлардан энг оғир беморни кўрсатишларини илтимос қилинг.

Шифокор кўрсатган беморларни зиёрат қилинг ва уларни орзулари хақида сўраб кўнгилларини кўтарадиган яхши тилаклар билдириб уйингизга қайтинг.

- Хўш кейинчи?

- Қолганини кейин гаплашамиз.

Уч кундан сўнг дўстим қўнғироқ қилди:

- Вақтингиз бўлса кўришайлик.

Кўришдик.

Дўстимни юзида аввалгидек тушкунлик ҳолати йўқолган аммо хурсанд хам эмас, нигоҳлари жиддийлашган:

- Сизга катта раҳмат, кўзимни "мошдай" очдингиз, юринг бир жойга ўтиб келайлик, деди сирли оҳангда.

Хўп бўлади дея машинасига ўтирдим.

Йўлда ўз "саёҳатини" таассуротларини тўлқинланиб гапиришига эътибор қилганимдан манзилга қандай етиб борганимизни ҳам билмай қолдим.

- Тушаверинг, етиб келдик.

Ҳайрон бўлдим, шаҳар четидаги чиқиндиларни ташлайдиган майдон эди, атрофида хонадонлар ҳам йўқ.

Дўстим мошинасини юкхонасидан иккита катта қутини олиб чиқиндилар тўпланган жойга қўйдида яна мошинасини юкхонасидан каттагина темир ломни олиб келди.

- Аллоҳни гувоҳлиги кифоя қилади, аммо сиз ҳам гувоҳ бўлинг дедимда, ҳар давлатга саёҳатга борганимда коньяк виски деган нарсаларни сарасини олиб келиб коллекция қилиб йиғиб қўйгандим.

Бугундан бошлаб ибодатни қолдирмай ўқишга қасд қилдим, хозиргача исёнда ҳаёт ўтказган эканман, зора Аллоҳ кечирса деган умиддаман.

Дўстим шу сўзларни айтдида қутидаги қимматбахо спиртли исимликларни ағдариб эринмасдан битталаб лом билан уриб синдира бошлади.

- Ана бўлдии, Худога шукр ғуборларим кетиб анча енгилладим. Қани кетдикми, яна бир жойга киришимиз керак.

Ортга қайтиб шаҳар марказидаги китоб дўкони олдида тўхтадик.

- Менга китоблар танлашда ёрдам беринг, Қуръон ўқишни ўргатасиз.

Дўкондан китоблар олдик.

Деярли хар куни уйга келар ва Қуръон ўқишни ўзлаштиришга шошиларди.

Зехни зўр экан, қисқа вақт ичида ўрганиб олди.

Икки йилдан ошиқроқ вақт ўтди шекилли ўн порадан ошиқроқ ёд олди.

Кунлардан бир куни дўстимни ўғли телефон қилиб:

- Ака дадамлани кузатгани келасизми деб қолди.

- Дадангиз қаерга кетаяптилар дея ҳайрон бўлиб сўрадим.

- Ҳамма борадиган жойгада, пешин намозига жомеъда экан жаноза, дедида йиғлаб юборди.

Танам жимирлаб кетди, иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун.

Дўстимнинг хонадонига етиб бордим, одам кўп, айтишларича бомдод намозидан келибдида хонасига кириб кетиб нонуштага оила аъзоларини олдига чиқмабди.

Ўғли чақириб чиқиш учун хонага кирса Қуръон қўйилган лавҳга бағрини берган ҳолда жони узилган ҳолатда ётиб қолган экан.

Шу воқеага ҳам тўрт йил бўлди.

Аллох барчаларимизни хотимамизни гўзал ниҳоя билан тугатишимизни насиб қилсин...

Муҳаммад Икром

••••━•••━••━•❉•ৡ ৡ•❉•━••━•••━••••
Каналимизга уланинг @nasoimul_hikmat
https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q