Get Mystery Box with random crypto!

Рўзадормисиз? Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахо | Ё насиб!..🌚🤍|..يا ناسب 🌝🤍

Рўзадормисиз?

Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:
- Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?

Отахон:
- Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.
Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:
- Ростданми Отахон?

Отахон деди:
• Кимсага ёмон назар ташламайман,
• Бировни мазах қилмайман,
• Инсонларни ғийбат қилмайман,
• Ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман,
• Одамлар билан қўпол муомала қилмайман,
• Бировнинг молига кўз олайтирмайман.
• Лекин... аммо... бир касалим бор... Ошқозоним касал. Шунга афсуски меъдамни рўзадор қилолмаяпман.

Сўнгра отахон йигитлардан сўради:
- Сизлар ҳам рўзадормисизлар болаларим.

Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:
- Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос.

Азиз биродарим! Сиз рўзадормисиз?

Абдулвоҳид Иброҳим.