Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис_204 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: | NASHIDALAR

#Ҳадис_204


Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло мўминни яқин келтириб, унинг устига пардасини ташлайди ва (бошқалар кўзидан) яширади, сўнг уни гуноҳларига иқрор қилдиради:
«Фалон-фалон гуноҳни эътироф этасанми?» У: «Ҳа, эътироф этаман эй Раббим», дейди. Барча гуноҳларига иқрор қилдиргач ва банда ўзича энди албатта тамом бўлдим деб ўйлагач, шунда: «Сен учун дунёда буларни яширган эдим, энди бугун эса уларни мағфират этаман», дейди. Сўнг унга яхши амалларининг саҳифаси берилади. Аммо кофир ва мунофиқлар (ҳақида) барча гувоҳлар:
«Мана шулар Парвардигорлари шаънига ёлғон сўзларни сўзлаганлар», дейдилар.
(Ҳуд-18).

Билинки Аллоҳ Таолонинг раҳмати ўта кенгдур.


(Имом Бухорий ривояти).

https://t.me/+cJk-ZSx_v-piODhh