Get Mystery Box with random crypto!

ИЛМ – ИККИ ДУНЁ САОДАТИ Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳул | nasafziyo.uz

ИЛМ – ИККИ ДУНЁ САОДАТИ

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий
(раҳимаҳуллоҳ) айтади: Таълим олувчи муҳтож бўладиган нарсанинг энг аввали – олган илмидан фойдаланиши ва ўзидан ўрганаётган кишига фойдали бўлиши учун ниятини тўғрилаб олишдир. Агар ниятини тўғриламоқчи бўлса, тўртта нарсани қасд қилиши лозим.

1. Илм олиш билан жоҳилликдан чиқишни ният қилиш. Чунки Аллоҳ таоло: «…Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?! …» (Зумар сураси, 9-оят) деб айтган.
2. Илми билан халққа наф келтиришни ният қилиш. Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсонларнинг энг яхшиси инсонларга фойдаси кўпроқ тегадиганидир”, деганлар.
3. Таълим олиш билан илмни тирилтиришни ният қилиш. Чунки инсонлар таълим олишни ташлаб қўйса, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Илм кўтарилишидан олдин илм­ни ўрганинглар”, деб айтганларидек, илм кетиб қолади. Илмнинг кўтарилиши кетиб қолишидир.
4. Таълим олиш билан бирга илмга амал қилишни ният этиш, аксини эмас. Худди илмсиз амал бекор бўлганидек, амалсиз сабабни талаб қилиш беҳуда ишдир. Илм амал учун сабабдир.
Айтадиларки, амалсиз илм уволдир, илмсиз амал залолатдир. Таълим олувчи Аллоҳ таолонинг розилигини, охират ҳовлисини талаб қилиши, дунёни истамаслиги лозим. Агар илм билан Аллоҳ таолонинг ризолиги ва охират ҳовлисини талаб қилса, иккаласига ҳам баробар етади.

•┈┈•┈┈•⊰✿ ✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE