Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади | nasafziyo.uz

#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўз биродарининг савдоси устига савдо қилмасин, ўз биродари совчилиги устига совчилик қилмасин. Магар, унга ўзи изн берса, майли», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Мусулмон ўз биродарининг савдолашиш устига савдолашмасин», дейилган.

Ушбу ҳадиси шарифда уч хил ишдан қайтарилмоқда:

1. Бировнинг битирган савдоси устига савдо қилиш.
Бу савдо икки хил кўринишда бўлиши мумкин:
Биринчи кўринишда бировдан нарса сотиб олган одамга: «Савдонгни бузиб, нарсани қайтариб бер, мен сенга худди шу нарсани арзон нархга бераман», дейди.
Иккинчи кўринишда эса бировга нарса сотган одамга: «Савдонгни бузиб, нарсангни қайтариб ол, мен сенга ундан кўра кўп пул тўлайман», дейди.
Бу иш бузғунчиликдир.

2. Бировнинг совчилиги устига совчилик қилиш.
Бир киши бир қизга совчилик қилиб турганда, у ўз ишини битирмагунча, бошқа одам ҳалиги қизга совчилик қилиши ҳаромдир. Бу ҳам кишилар ўртасида хусумат келтириб чиқарадиган ишлардан. Аммо биринчи совчилик қилган одам ўзи изн бериб, «Майли, насиб қилгани бўлар, сиз ҳам совчи қўяверинг», деса, иккинчи одам совчилик қилиши мумкин.

3. Бировнинг савдолашаётгани устига савдолашиш.
Яъни бир киши бир нарсани савдолашиб қўйди, ҳали бир йўла сотиб олгани йўқ. Шунда бир одам келиб, сотувчига:
«Менга сотсанг, ундан кўп пул бераман», дейиши мумкин эмас. Ёки харидорга: «Менинг худди шу савдолашган нарсангга ўхшаш нарсам бор, сенга арзон бераман», дейиши мумкин эмас. Савдо битса, битиб кетди, битмаса, учинчи киши ўз мақсадини айтса бўлади. Бу ишда ҳам бошқаларга зарар келтириш борлиги учун у ҳаром қилинган.

«Кифоя, 3-жуз» китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA