Get Mystery Box with random crypto!

Бунинг устига тажриба шуни кўрсатадики, кўпчилик эҳромда юрган | nasafziyo.uz

Бунинг устига тажриба шуни кўрсатадики, кўпчилик эҳромда юрганда турли камчиликларга йўл қўяди ва жаримага тушади. Ҳатто ҳажни бузадиган камчиликларга йўл қўйилиши эҳтимоли бор. Қирон ҳажи қилган киши эса ҳар бир жиноят учун икки ҳисса жарима ўтайди. Шунинг учун ҳожиларимизга Таматту ҳажини қилиш тавсия қилинади. Унда умрани қилгандан кейин токи ҳаж кунлари бошлангунга қадар ҳожилар эҳромсиз ҳолатда қулайликлардан фойдаланиб турадилар. Бу айниқса, қария ва заиф кишиларга қулайлик туғдиради. Таматтуъ ҳажи Қирондан кейин турсада, юқоридаги иборада келгандек ифрод ҳажидан афзалроқ ва савоблироқ ҳисобланади. Чунки унда ҳам икки ибодат бажарилади. Шунинг учун таматтуъ ҳажида ҳам шукрона учун қон чиқариш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz