Get Mystery Box with random crypto!

​​Чироқчидаги 'Ҳазрати Лангар ота' зиёратгоҳи қайта таъмирлана | nasafziyo.uz

​​Чироқчидаги "Ҳазрати Лангар ота" зиёратгоҳи қайта таъмирланади

Қашқадарё вилоятининг учта туманидаги тоғ этакларида Лангар ота ва Лангар номлари билан аталадиган қишлоқлар бор. Биз сўз юритаётган Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган "Лангар ота" қишлоғи қўшни Самарқанд вилояти билан чегарадош Ҳисор ва Зарафшон тоғларининг бирлашган нуқтасидан Ҳазрати Башир тоғларидан Самарқанднинг Жомига қадар чўзилган Қоратепа, Чақиликалон тоғ тизмалари ўртасидаги Қалқама воҳаси марказидан ўрин эгаллаган.

Қашқадарё вилояти ва Чироқчи тумани ҳокимликлари ҳамкорликда ташкил этилган пресс-тур давомида вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигида, туман сектор раҳбарлари Лангар маҳалласидаги "Ҳазрати Лангар ота" мажмуасини зиёрат қилишди.

Зиёрат туризми манзилларидан бири саналган мажмуа сайёҳлар учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳокимлик ва бир қатор саховатпеша инсонлар томонидан замонавий кўринишда қайта таъмирланаётгани ушбу манзилни туризм масканига айлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Зиёрат давомида жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилиниб, юртимизда доим тинчлик ва хотиржамлик бўлиши сўралди. Бугуннинг ўзида "Ҳазрати Лангар ота" мажмуасини реконструкция қилиш ва ободонлаштириш ишларига старт берилди.

Маълумот ўрнида, қурилиш ишлари давомида мажмуада қад ростлаган икки мақбара ўртасини боғловчи пиёдалар йўлаги ва йўлакнинг ҳар икки томонида дарахт ва гул ниҳоллари экилади. Мажмуага ўрта асрлар архитектурасига хос кириш дарвозаси қурилади.

•••┈┈•┈•⊰✿ ✿⊱•┈•┈┈•••
Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz