ФАРЗАНДИГА ШАФҚАТ ҚИЛМАГАН... Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу болаларини ўпиб, эркалаб ўтирган эди. Шу жойда ҳозир бўлган волийларидан бири: – Эй мўминларнинг амири, болаларингизни ўпасизми? – деб сўраб қолди. – Ҳа, ўпаман, – жавоб берди Умар розияллоҳу анҳу. – Менинг ўнта болам бор. Мен уларни ҳеч ўпмаганман. Қачон уйга кирсам, уларнинг овози ҳам, саси ҳам чиқмай қолади. – Аллоҳ таоло сенинг қалбингдан меҳр туйғусини олиб қўйибди-ю, мен сени яна волийликка тайинлабманми?! Фарзандларига меҳр-шафқати йўқ кимса улусга шафқат қилурми?! – деб Умар розияллоҳу анҳу уни вазифасидан четлаштирди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. @nasafziyo 15.5K views13:29