Get Mystery Box with random crypto!

#Ижтимоий_тармоқлар #Одоблар Қўшнингнинг сочини тортма, одамл | nasafziyo.uz

#Ижтимоий_тармоқлар #Одоблар

Қўшнингнинг сочини тортма, одамлар тарқалиб кетишади, бу эса қолади

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ўғли Абдурраҳмон қўшнисининг сочини тортиб турган эди. Отаси Абу Бакр розияллоҳу анҳу буни кўриб ўғлига: «Қўшнингнинг сочини тортма, одамлар тарқалиб кетишади, бу эса қолади», дедилар.

Яъни сени ғайратлантириб турган томошабинлар тарқалиб кетади. Сен эса қўшнинг билан бирга қоласан.

Ҳа, кўпинча одамларнинг назар солиб тургани кишини ғайратлантириб юборади.

Икки томон ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилса, ҳал бўлиб, босилиб кетадиган масалаларга бошқалар аралашиб, унга комментлар ёзиб келишмовчиликни авж олдириб юбориш мусулмоннинг иши эмас. Бундан ташқари шахсийда гаплашиладиган гапларни, илмий баҳсларни оммага кўтариб чиқмасдан, шахсийда, уламоларга қолдирган маъқул.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz